Баҳром Ирзаев: Амир Темур ҳақиқатини — тарих ўзи ўрнатган (+видео)
Жаҳон тарихида тарихчилар томонидан бир томонлама баҳоланган забт этувчи шахслар деярли учрамайди. Бу фикр тўлиқ ҳолда Марказий Осиё ҳукмдори Амир Темурга тегишлидир.
Соҳибқироннинг қаҳрамонликлари замондошлари томонидан батафсил ёзиб қолдирилган, бироқ, айни пайтда унинг шахсияти афсоналар билан қопланган ва сирли муҳитга ўралган. Улуғ саркарда ва ҳукмдор сифатида у Тибетдан то Кичик Осиёгача чўзилган улкан империя яратган ва нафақат Марказий Осиё, балки Ҳиндистон, Европа ва Россия халқлари тақдирига улкан таъсир кўрсатган.
Темурийлар Ренессанси бунёдкори Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган суҳбатларимиздан бири, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаев билан Соҳибқирон Амир Темур шахси билан боғлиқ тарихий ҳақиқатлар ва афсонага хос маълумотларнинг қанчалик асосли эканлиги ҳақида суҳбатлашдик.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/4Dtxr8l0XQ0?si=9MtdvyekSnKZPTWs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА