Баҳор нафаси ила янгиланган Бухоро
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳри кўчалари баҳор фаслида янада кўркамлашган.
[gallery-28374]
Шу кунларда ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, аҳоли учун қулай ва замонавий муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида янги боғлар, хиёбонлар ва дам олиш масканлари барпо этилиб, мавжуд ҳудудлар янада обод ҳолга келтирилмоқда.
Шу билан бирга, шаҳарда ташкил этилаётган маданий-маърифий тадбирлар, халқ сайиллари ва миллий қадриятларни тарғиб этувчи анжуманлар аҳоли кайфиятига кўтаринкилик бахш этмоқда. Жараён вилоятнинг туризм салоҳиятини янада ошириб, маҳаллий ва хорижий меҳмонлар оқимининг кўпайишига хизмат қилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА