БААга Рамазон чодирлари қайтади
Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари икки йиллик танаффусдан сўнг Муқаддас Рамазон ойида анъанавий чодирлар қайта тикланишини эълон қилди. Мазкур чодирлар анъанавий суҳбатлар, ифторлик маросими учун мўлжалланган.
“Islam.ru” нашри хабарига кўра, пандемиядан олдин масжидлар ёнида чодирлар ўрнатилар, фақирлар шу ерда овқатланишлари мумкин эди. 2020 йил пандемия даврида хайрия ташкилотлари оммавий йиғинлардан чекиниш мақсадида ифторлик таомини тўғридан-тўғри муҳтожлар уйига етказиб беришди.
Маҳаллий ҳокимият қарорига кўра, бу чодирларга кириш учун “Al Hosn” иловасининг "яшил" ўтиш гувоҳномаси талаб қилинади. Чодирни ўрнатишга Қизил ярим ой жамияти ташкилотидан рухсат олиниши керак.
- Бундай манзилда ниқоб тақиш, ижтимоий масофага риоя қилиш қоидасига риоя қилинади, - дейилади The National хабарида. - Бир марталик идишлар, ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тавсия этилган. Ташкилотчилар дезинфекция воситаларини тақдим этишлари шарт. Ушбу қарор эпидемиологик вазият яхшиланиши шаритида қабул қилинди Чодирлар ифтордан бир соат олдин очилади.
ЎзА