БАА гуманитар ва инвестиция тизимини кучайтирмоқда
Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Дубай гуманитар бошқаруви директорлар кенгашининг янги таркибини тасдиқлади. Янги кенгашга Муҳаммад Иброҳим аш-Шайбоний раис этиб тайинланди.
Ахборот ҳамкоримиз - “WAM” ёзишича, дунёдаги энг йирик гуманитар марказ ҳисобланган мазкур тузилма халқаро ташкилотлар, нодавлат муассасалар ва хусусий компаниялар иштирокида глобал инқирозларга тезкор жавоб қайтаришни мувофиқлаштиради.
Шунингдек, БАА Халқаро инвестициялар кенгаши ҳам янги раҳбарият таркибини тўлиқ шакллантирди. Ўлка савдо вазири Таний бин Аҳмад аз-Зайюдий раислигида ўтган йиғилишда бош котиб ва раис ўринбосарлари тайинланди, бошқарув тизими тасдиқланди.
Кенгаш амирлик компанияларининг хориждаги сармояларини қўллаб-қувватлаш, янги бозорларга чиқиш ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга эътибор қаратади.
Мусулмон Зиё, ЎзА