Бўш иш ўринлари ярмаркаси
Самарқандда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 100 га яқин корхона-ташкилот 1 минг 28 бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Самарқандда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 100 га яқин корхона-ташкилот 1 минг 28 бўш иш ўрни билан иштирок этди.Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мутахассислар меҳнат қонунчилиги, ижтимоий муҳофаза, турли имтиёз ва кафолатлар юзасидан зарур маслаҳат ва тавсиялар берди.
–Сиёб тиббиёт коллежини битирганман, – дейди Майсазор маҳалласида яшовчи Севара Ўроқова. – Ярмаркада шаҳардаги 1-оилавий поликлиникага статист ҳамшира вазифасига ишга йўлланма олдим. Эл саломатлигини асраш йўлида хизмат қилиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.