Бўш иш ўринлари ярмаркаси
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.Аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш мақсадида Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 109 корхона-ташкилот, муассаса ва фермер хўжалиги 282 бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Ярмаркада 260 дан ортиқ фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Уларнинг 30 га яқини касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир.
– Мен Қўрғонтепа иқтисодиёт коллежини тамомлаганман, – дейди Комилжон Одилов. – Бугунги ярмаркада тумандаги “Ташлама боғ” фермер хўжалигига ҳисобчи вазифасига йўлланма олдим. Ўз мутахассислигим бўйича доимий даромад манбаига эга бўлганимдан хурсандман.
Тадбир доирасида ташкилотчилар ва мутахассислар томонидан фуқаролар билан меҳнат қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш борасида суҳбатлар ўтказилди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.