Айтжан ва Абдулла полвон Осиёда тенгсиз
Вьетнамда спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг юнон-рум кураши баҳслари билан бошланган илк кунги дастурида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Қувонарлиси, ҳамюртларимиз бир қатор вазн тоифаларида финал ва ҳал қилувчи беллашувларда муносиб иштирок этиб, жамоа ҳисобига дастлабки медалларни тақдим қилди.

Жумладан, ўз вазн тоифаларида қуйидаги полвонларимиз шоҳсупага кўтарилди.
Олтин медаль соҳиблари:
-67 кг: Айтжан Халмаханов -77 кг: Абдулло Алиев
Кумуш медаль:
-82 кг: Азимжон Соатуллаев
Бронза медаль:
-72 кг: Шаҳзод Қўчқоров.
Шу тариқа, ёш “классик” курашчиларимиз қитъа чемпионатини ишончли натижалар билан бошлаб, Ўзбекистон спорт курашлари мактабининг салоҳиятини яна бир бор намоён этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА