Аёллар тадбиркорлиги: амалиёт ва самара
Андижонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Андижонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Германия жамғарма кассалари уюшмаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ва фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Тарбирда Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди мутахассислари томонидан маҳорат машғулотлари ўтказилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллананиш истагидаги хотин-қизлар, айниқса, коллеж битирувчиларига бизнес-режа тузиш, молиявий ҳисоб-китоб юритиш, бозорни ўрганиш, кредит олиш тартиблари, реклама ишларини ташкил этиш каби масалалар юзасидан маълумот берилди.
– Ўзбекистонда тадбиркорлар, айниқса, хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилган, – дейди Германия жамғарма кассалари уюшмасининг лойиҳа бўйича эксперти М.Франц. – Лойиҳа доирасида ўтказилган семинар ва бошқа тадбирлар аёлларнинг тадбиркорлик йўналишидаги билим, малака ва кўникмасини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.