Айбдорлар қилмишига яраша жазоланди
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:
Ислам Полатов Жиноят кодексининг 244-моддасининг тегишли бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 59, 60 моддалари тартибида 5 йил;

Полат Есенгельдиев Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 6 йил;
Камал Ешжанов ва Исламбек Аитмуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 6 йилдан;

Нурсултан Байлепесов ва Алпамыс Жумабеков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 28,247-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 6 йилдан;
Даулеткелди Надирбаев, Адилбек Сариев, Конгратбай Бекполатов, Руслан Баимбетов, Қуанышбай Бахиев, Ислам Сапаров, Заирбек Пиржанов, Рахимжан Жумабаев, Айдос Есемуратов, Куанышбай Бегалиев ва Манас Рахманов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йилдан;

Нусрет Бауетдинов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил 6 ой;
Нурсултан Дуйсенбаев Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 28,247-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 7 йил 6 ой;
Рустам Досымбетов, Нуратдийин Хабипов ва Замирбек Таджимуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йилдан;

Азамат Алланазаров Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;
Асылбек Омирзаков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 166-моддаси (талончилик) 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;
Шарапат Аширбеков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;

Даўранбек Раманов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 9 йил;
Омирбек Курбанов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 10 йил 6 ой;
Оралбай Досназаров Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Озодликдан махрум қилиш жазосига ҳукм этилганларга нисбатан тайинланган жазо муддатларини улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиб, 1 нафар судланувчи жазони қаттиқ тартибли колонияда, 27 нафар судланувчи жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Алымбай Мырзамбетов, Муратбай Пирлепесов, Алйшер Шарапов, Онгарбай Мамутов, Тимурбек Исмаилов, Расул Султаниязов, Абзал Наурызбаев, Нурмухаммед Генжебаев ва Амантай Сейтмуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йилдан;
Абдималик Хожаназаров ва Есимқан Қанаатов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 5 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Озодликни чеклаш жазосига ҳукм этилганларнинг дастлабки қамоқда ўтирган кунлари Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан тайинланган жазодан чегирилиши белгиланди ва улар суд залида қамоқдан озод қилинди.
Р. Досымбетов, А. Алланазаров, Н. Дуйсенбаев, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, К. Бекполатов, Р. Баимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, Н. Хабипов ва З. Пиржановнинг айбидан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда П. Есенгелдиевнинг айбидан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди чиқарилди.
Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланувчилардан солидар тартибда ундириш, судланувчиларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.
Мазкур ҳукмдан норози тарафлар Қорақалпоғистон Республикаси суди орқали Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоятлар беришга, прокурор эса протест билдиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА