Асқар Aкаев Қирғизистонни тарк этди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Aсқар Aкаев "Қумтор" иши бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилингандан сўнг мамлакатни тарк этди, дея хабар берди Спутник Қирғизистон.
Бу ҳақда Aкаевнинг шериги Бекболот Талгарбеков ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ президент Москвада 16 йил яшаб, 2 август куни "Қумтор" иши бўйича Бишкек шаҳрига келган эди.
- У ўғли Илим билан Москвага учиб кетди. Қирғизистонда бўлганида, Aкаев "Қумтор" иши бўйича терговнинг барча саволларига тўлиқ жавоб берди, - деди Талгарбеков.
Спутник хабарига кўра, Aкаев ташриф чоғида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашган. Шунингдек, у Талас вилоятига ҳам борган.
Аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ президентлари Aсқар Aкаев ва Қурманбек Бакиев Қумтор олтин конини ўзлаштиришда коррупция содир этгани учун қидирувга берилган эди.