Ҳашар уюшқоқлик билан ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида умумхалқ ҳашарининг боришига бағишланган "Ҳашар — ҳамжиҳатлик, ободлик, файзу барака тимсоли" мавзуида брифинг ўтказилди.

Унда таъкидланганидек, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат тимсоли бўлган ушбу тадбирни Наврўз байрами арафасида ўтказилишида ҳам чуқур рамзий маъно бор. Зеро, қутлуғ байрамлар, яхши кунлар арафасида ҳовлилар, уй-жойларни тартибга келтириш, маҳаллалар, кўча-кўйларни обод этиш, атроф-муҳитнинг озода ва саришталигини таъминлаш халқимизга хос бўлган ибратли анъаналардандир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 март куни қабул қилинган фармойишига кўра жорий йилнинг 14-15 март кунлари юртимизнинг барча ҳудудларида "Обод юрт" умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган.
Акция давомида ҳар бир ҳудудда корхона ва ташкилотлар, меҳнат жамоаларида, маҳаллалар, маданият ва истироҳат боғларида дарахт экиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ариқлар, ирригация тизимлари тозаланаяпти. Кўп қаватли уйлар олдидаги болалар майдончалари тартибга келтирилмоқда. Деҳқон ва буюм бозорлари ҳудудлари тозаланиб, биноларни оқлаш, ранг бериш ва санитар ҳолатларни яхшилашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилги ҳашар мобайнида чор-атроф озодалигини таъминлаш билан бирга миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни асраш, жамиятимизда ўзаро меҳр ва оқибат, ҳамжиҳатлик, аҳиллик, тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳашарнинг илк кунида тушга қадар 6 миллиондан ортиқ фуқароларимиз ушбу эзгулик тадбирида фаол қатнашди. Уларнинг 3 миллион 700 дан ортиғи ёшлардан иборатдир.

Ҳашарчилар ғайрати билан 13 минг гектар майдонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 7 минг 750 километр узунликдаги ариқ ва зовурлар тозаланди. Муқаддас масканлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди. Шунингдек, 1 миллион 610 минг 792 туп манзарали, 1 миллион 88 минг тупга яқин мевали дарахт, 1 миллион 450 минг 656 дона гул кўчатлари ўтқазилди. Мавжуд 7 миллион 177 минг 207 дона дарахтга шакл берилиб, оқланди. Мазкур ободонлаштириш ишларига 6 минг 722 дона техника воситалари жалб этилди.
Ҳашар давомида "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Жумладан, 5 минг 637 ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага тегишли 208 минг квадрат уй-жойлар таъмирланди. 7476 эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилди.