Асадхўжа Мўйдинхўжаев — икки карра жаҳон чемпиони!
Боксчиларимизнинг Ливерпулда якунланаётган жаҳон чемпионатида бугунги дастурдан ўрин олган финал жанглари бошланди.
Дастлаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-65 кг) рингга кўтарилди.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев – бразилиялик Юрий Фалкао Дос Рейс устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални келтирди.
ЎзА