Арнасойда ғалла ўрим-йиғими авжида
Жиззах вилояти Арнасой тумани миришкорлари етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олишга алоҳида эътибор қаратмоқда. 17 отряди кечани кеча, кундузни кундуз демай унум билан меҳнат қилаётир.
Тумандаги жами 355 фермер хўжаликлари томонидан 8 минг гектар майдонда ғалла етиштирилган бўлиб, давлатга дон сотиш шартномавий топшириғи 20 минг 963 тоннани ташкил этади.


Донни қабул қилиш омборига нес-нобуд қилмай топшириш учун 35 техника жалб қилинган. Комбайнларни бетўхтов ишлашини таъминлаш борасида ташкил этилган 5 кўчма таъмирлаш устахонаси самарали фаолият юритмоқда.

Туман ғалла штабидан олган маълумотларимизга кўра, бугунги кунгача 65 дан ортиқ фермер хўжаликлари давлатга дон сотиш шартномавий мажбуриятини ортиғи билан бажарган.

Арнасой ғаллазорларида бошоқли дон ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда.
А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА