Арманистонда парламент сайлови якунланди
Арманистонда парламент сайлови якунланди. Шу билан бирга овоз бериш жараёнида кузатилган қонунбузарликлар, қўзғатилган жиноят ишлари ва ҳибслар мамлакат сиёсий ҳаётида янги босқични бошлаши мумкин.
Республика Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, ўша куни 20:00 гача 58,97 фоиз овоз бериб бўлинди. Сайлов участкалари ёпилган вақтга қадар жами 1 476 597 фуқаро ўз ҳуқуқидан фойдаланди. Ҳозирги пайт овоз ҳисоблаш жараёни қизғин давом этяпти. Сайлов жараёнидаги қонунбузарликлар юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кескин чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Тергов қўмитаси томонидан қўзғатилган 59 жиноий иш доирасида 9 нафар шахс ушланган. Шунингдек, Аксил коррупция қўмитаси ҳам 33 та жиноят иши очиб, 28 кишини қўлга олган. Умуман, тегишли идоралар сайлов жараёнидаги ҳар қандай қонунга хилоф ҳаракатни текшириш ва айбдорларни жавобгарликка тортишда давом этяпти.
Ф.Яхшибоева, ЎзА