Аргентинада тиббий самолёт ҳалокатга учради
Learjet 35 тиббий самолёти Аргентинанинг Эскель шаҳри аэропортида қўниш чоғида қулаб тушган. Самолёт бортида тўрт киши бўлган.
Learjet 35 тиббий самолёти Аргентинанинг Эскель шаҳри аэропортида қўниш чоғида қулаб тушган. Самолёт бортида тўрт киши бўлган.
"Транспорт хавфсизлиги бўйича кенгаш Learjet 35 самолётининг Чибут вилоятидаги Эскель шаҳри аэропортига қўниши чоғида ҳалокатга учраганини тасдиқлайди", – деб ёзади Насьон нашри.
Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Самолёт бортида икки нафар учувчи, бир врач ва бир ҳамшира бўлган. Улар уч яшар юраги хаста болани олиб келиши керак эди. Ҳалокатга қуюқ туман сабаб қилиб кўрсатилмоқда.