Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси томонидан Тошкент гарнизони ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси томонидан Тошкент гарнизони ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.Мамлакатимизда янги иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан таъминлашнинг мақсадли дастурлари изчиллик билан амалга оширилаётгани иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати, турмуш фаровонлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 майдаги «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони аҳоли бандлигини таъминлаш борасида янгича ёндашувларни амалиётга жорий этишда дастуриламал бўлаётир.
Фармонда белгиланганидек, жойларда ихтисослаштирилган иш ўрни ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли ва иш берувчилар учун меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва ҳаммабоплигини ошириш йўли билан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш долзарб вазифа ҳисобланади. Бу борада ҳудудларда ташкил этилаётган меҳнат ярмаркалари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ярмаркада пойтахтимизнинг 11 туманидаги 200 дан ортиқ корхона, ташкилот ва таълим муассасалари 3 мингга яқин бўш иш ўрни билан иштирок этди. Фуқароларга бўш иш ўринлари ва меҳнат қонунчилигидаги имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди. Тижорат банклари ходимлари томонидан коллеж битирувчиларига имтиёзли кредит ажратиш шартлари бўйича тавсиялар берилди.
Шайхонтоҳур тумани бандликка кўмаклашиш маркази маълумотига кўра тумандаги корхона ва ташкилотларда 1 минг 600 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд. Иш сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар мутахассислиги бўйича корхона ва ташкилотларга бириктирилиб, йўлланма берилмоқда. Оила бекалари шаҳар тиббиёт муассасалари, таълим даргоҳларидаги мавжуд бўш иш ўринларига қизиқиш билдираётгани қайд этилди.
– Мазкур ярмаркага ишга жойлашиш мақсадида келдим, – дейди Буванбар Суярова. – Ярмаркада таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шароити билан яқиндан танишдим. Мутахассислигим математика фани ўқитувчиси. Мутахассислигим бўйича Миробод туманидаги 147-умумтаълим мактаби йўлланма олдим.