Ҳар бир бола эътиборда, қонун ҳимоясида
Болаларни эъзозлаш, уларнинг комил инсон бўлиб улғайиши учун зарур шароитлар яратиш давлатимиз сиёсатида муҳим ўрин тутади.
Болаларни эъзозлаш, уларнинг комил инсон бўлиб улғайиши учун зарур шароитлар яратиш давлатимиз сиёсатида муҳим ўрин тутади.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилган. Конвенцияга мувофиқ миллий қонунчилик яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бола ҳуқуқларига оид муҳим меъёрлар эътироф этилган. Болаларнинг қонун ҳимоясида экани, улар вояга етгунларича эътиборда бўлиши, бепул таълим олиши каби меъёрлар ўрин олган.
2008 йил 7 январда Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Унда бола ҳуқуқларига оид меъёрлар кенгроқ акс эттирилди.
2020 йил 17 августдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунда ҳам болалар ҳуқуқлари кафолатлари ўрин олди. Муҳими, болалар меҳнатидан фойдаланмаслик, уларни қулликдан ҳимоя қилишга оид қоидалар белгиланди.
Мазкур қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ва Республика "Istiqbolli avlod" ижтимоий-ахборот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзонланди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова, Республика "Istiqbolli avlod" ижтимоий-ахборот маркази раиси Нодира Каримова меморандумни имзолаш жараёнида ўзаро ҳамкорлик болалар манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий институтларининг ролини янада кучайтириш, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда аҳолининг бола ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий тафаккурини оширишга кўмаклашиш ижтимоий ҳамкорликнинг асоси бўлиб хизмат қилади.