Ақтауда митинг иштирокчилари тарқала бошлади
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида намойишга чиққан оломон аста-секин тарқалмоқда. Бу ҳақда Sputnik Казахстан ёзган.
«Интимақ» марказий майдонидада тўпланган одамлар ўрнатилган ўтовларни йиғиштириб, темир тиргак ва устунлар, гилам ва бошқа зарур буюмларни ўзлари билан олиб кетишяпти” дейилган хабарда.
Таъкидланишича, намойишчилар нутқ учун саҳна сифатида фойдаланилган ўғиз пардали юк машинасини ҳам марказий кўча ўртасидан ҳайдаб кетишди. Майдонда қолган 50-60 кишидан уч нафари одамларни охиригача туришга ундамоқда.
Жума куни мамлакат ғарбидаги Ақтау шаҳрида ҳамон акция иштирокчилари борлиги, майдонга иккита ўтов ўрнатилгани хабар қилинган эди.
БМТ маълумотида намойишлар чоғи жами мингга яқин фуқаро жароҳатланган. Республика ички ишлар вазирлиги эътирофига кўра, 18 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган.