АҚШнинг собиқ элчиси ҳибсга олинди
АҚШнинг Боливиядаги собиқ элчиси Мануэль Роча Флорида штатида ушланган. У Куба ҳукумати фойдасига жосусликда айбланяпти, дея хабар тарқатди "Ассошиэйтед Пресс" агентлиги тегишли манбаларга таяниб.
Хабарда таъкидланишича, 73 ёшли Роча жума куни Майами шаҳрида ушланган.
У 1997-2000 йиллар Аргентинада бош дипломат, 2002 йилдан бошлаб эса Боливияда элчи сифатида ишлаган ва шу йили президент пойгасига бевосита аралашган. Дипломат сайлов арафасида ҳукуматни "Агар Эво Моралес қайта сайланадиган бўлса, АҚШ Жанубий Американинг ушбу мамлакатига ёрдам беришни тўхтатади", дея огоҳлантирган.
Қўшимча қилинишича, ушбу иш бўйича тафсилот душанба куни бўлиб ўтадиган суд мажлисида тўлиқ маълум қилинади.