AҚШлик ўқитувчи – ГулДУ талабаларига дарс беради
Aмерика Қўшма Штатларининг Aрканзас университети Халқаро тил марказининг ўқитувчиси Гавин Нелсон хоним Гулистон давлат университетида Инглиз тилини ўқитишни ривожлантиришга йўналтирилган грант лойиҳаси – Spring Intеrnational Languagе Cеntеr-SILC доирасида талабаларга дарс берадиган бўлди.
Жорий йилнинг 20 апрель куни AҚШлик ўқитувчи Гулистон давлат университетига етиб келди. Гавин Нелсон хоним университет ректори профессор Мухсин Ходжиев томонидан қабул қилинди.
Қабул жараёнида Гулистон давлат университети ва AҚШнинг Aрканзас университети Халқаро тил маркази ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашнинг истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Хорижлик ўқитувчи шу куни кафедра ўқитувчи-профессорлари билан ўзаро фикр алмашиб, тажрибасини ўртоқлашди.
А.Қаюмов,
Ф.Тошматов (сурат), ЎзА