АҚШда “Meta” компаниясига 25 миллиард доллар жарима солинди
АҚШ Нью-Мексика штати суди "Facebook" ва "Instagram" фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини бузиш билан боғлиқ ишни кўриб чиқиб, “Meta” компаниясига 25 миллиард доллар жарима солди.
Қарор штат расмийлари томонидан қўзғатилган суд жараёнидан сўнг қабул қилинди. Ҳакамлар ҳайъатининг кўпчилик аъзолари “Meta” 11 йилдан ортиқ вақт давомида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўплаш, фойдаланиш ва узатиш борасида ноқонуний ишлар қилганини аниқлади.
“Meta” суд қарорига нисбатан норозилик билдириб, шикоят қилиш ниятида эканлигини эълон қилди.
С.Раҳимов, ЎзА