АҚШ университетлари миграция сиёсати туфайли молиявий инқирозга юз тутмоқда
АҚШда Дональд Трамп томонидан миграция сиёсати қатъийлаштирилиши ортидан хорижлик талабалар оқими камайиб, мамлакат олий таълим муассасалари жиддий молиявий қийинчиликка дуч келмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” ёзган.
Чет эллик талабалар ўқиш учун маҳаллий аҳолига нисбатан анча кўп пул тўлайди. Шу боис энди олий ўқув юртлари харажатни сезиларли даражада камайтиришга мажбур. Принстон университети ўтказган тадқиқот кўрсатдики, хорижлик талабалардан тушадиган маблағ университет ва коллежлар умумий даромадининг ўртача 12 фоизини ташкил этади. Халқаро талабаларга кўпроқ боғланиб қолган баъзи таълим масканларида бу кўрсаткич 30 фоиздан ошади. Юзага келган вазият Америка таълим тизимидаги кўплаб ўқув муассасалари бюджетини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА