АҚШ Қозоғистонга “Raven” дронини тақдим этди
Қўшма Штатлар Қозоғистонга республика чегарасини кузатишда ёрдам берадиган учувчисиз учиш аппаратлари етказиб берди.
Бу ҳақда Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.
— АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳарбий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик департаменти мамлакат чегара хизмати билан биргаликда яқинда “Raven” дронидан фойдаланиш бўйича тренингни якунлади, — дея хабар берди “Арменпресс”.
— Дипломатик миссия маълумотига кўра, Қозоғистон ўз чегараларини кузатишда Америка тақдим этган “Raven” дронидан фойдаланади.