Apple компаниясининг чораклик даромади 29 фоизга ошди
Aмериканинг Apple компанияси ўтган йилга нисбатан таққослаганда даромади 29 фоизга ошган. Бу ҳақда компания ўз сайтида чоп этилган баёнотлар орқали тасдиқлайди.
Хабар берилишича, уч ойлик ҳисобот 25 сентябрда якунига етган. Ушбу давр мобайнида компания 83,4 миллиард доллар даромад қилган. Ўтган чоракда эса компаниянинг соф фойдаси 20,5 миллиард долларни ташкил этганди.
Таъкидлаш керак, Appleнинг асосий маҳсулоти iPhone бўлиб қолмоқда, смартфонлардан тушган фойда 3-чоракликда 38,8 миллиард долларга, молиявий йилда эса 191,9 миллиард долларга тенг.
Маълумки, Apple компанияси iPhone, iPad, iМаc, МаcBооk, iPod ва бошқа юқори технологияли ускуналарни ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва бу дунёдаги энг йирик корпорациялардан бири бўлиб қолмоқда.