Анталия аэропортида самолёт радар минорасига урилди
"Hurriyet" нашри хабар беришича, "Turkish Airlines" самолёти Анталия аэропортига қўнгандан кейин радар минорасига урилиб, шикастланган. Ушбу "Boeing-777" самолёти Истанбулдан учиб келган эди.
Аэропортдаги тўхташ жойига юриб кетаётган учоқ хатолик туфайли нотўғри йўлакка ўтиб кетган ва ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимига тегишли радар минорасига урилган.
Самолёт саҳнидаги 267 йўловчининг ҳаммаси муваффақиятли эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида бир йўловчи енгил жароҳат олган. Лайнер ва устун шикастланган.
Айни пайт аэропорт одатий тартибда ишлаяпти.
Г.Сатторова, ЎзА