Ангренда спорт марафони бўлиб ўтди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида “Соғлом танда – соғлом ақл” мавзуида спорт марафони бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида “Соғлом танда – соғлом ақл” мавзуида спорт марафони бўлиб ўтди.
Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан маҳаллалар кенгаши, маьнавият ва маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши, спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган спорт байрами дам олиш куни бўлишига қарамасдан эрта тонгдан хотин-қизлар билан гавжум бўлди.
Дастлаб, 200 нафардан зиёд онахонлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллалар хотин-қизлари шаҳарнинг “Истиқлол” майдонида эрталабки бадантарбия машқларини бажарди.
Шундай сўнг спортсевар иштирокчилар ўртасида уларнинг ёшидан келиб чиқиб, юриш ва югуриш мусобақаси ўтказилди. Саломатлик учун кони фойда бўлган спорт машқлари барча ёшдаги иштирокчиларга тетиклик, яхши кайфият бағишлади.
Фаол иштирокчилар ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.