Aнглия энг қаттиқ локдаунга кирди
Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқлангани боис мамлакатда локдаун эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги кунларда Буюк Британияда янги штаммнинг тасдиқланган янги ҳолатлари ортиб бормоқда ва тиббиёт тизими ортиқча юкланиш хавфига дуч келмоқда. Бош вазир Борис Жонсон Aнглия олти ҳафта ичидаги юқори даражадаги локдаунга кирганини эълон қилди.
Шотландия, Шимолий Ирландия ва Уэльс худди шундай чораларни кўришни бошлайди.
Бу Aнглияда авж олган, ўтган йилнинг мартидан буён учинчи энг қаттиқ локдаундир.
“Мен бу қанчалик қийинлигини тушунаман, сиз ҳукумат пандемиянинг олдини олиш бўйича эслатмаларни қайта-қайта такрорлашидан чарчадингиз, аммо энди ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашишингиз керак”, – деди Жонсон.
Мутацияга учраган вирус пандемияни тезлаштиради
Ушбу карантин ўтган йил март ойидаги биринчи локдаунга ўхшаш бўлади. Aҳоли уйда ўтиришлари шарт. Муолажага чиқиш, кунига бир марта жисмоний машқлар билан шуғулланиш ёки энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун ташқарига чиқиш каби бир нечта истиснолардан ташқари кўчага чиқиш қатъиян тақиқланади. Барча мактаблар ёпилади ва фақат дўконлар ишлайди.
Жонсон ўтган ойда аниқланган мутант коронавируси "кўнгилни хира қиладиган" тезликда тарқалаётгани ва Британия тиббиёти "касаллик тарқалгандан бери энг катта босим" остида қолаётгани тўғрисида огоҳлантирди. Шунингдек, у тасдиқланган беморлар сонининг кўпайиши билан яқин ҳафталарда вазият янада қийинлашишини маълум қилди.
Шоҳида Жалилова ЎзА