Андижонда ёшлар билан мулоқот ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланиб, вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларда ёшлар билан бевосита мулоқот тизими йўлга қўйилди.
Янги тартибга мувофиқ, масъул раҳбарлар ҳудудларга чиқиб, маҳалла, мактаб ва техникумларда ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда. Шу билан бирга, ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, спорт ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қўшимча имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Андижон вилоятида ҳам “Ёшлар куни” доирасида турли учрашув ва тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Андижон шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабида “Орзуларни мақсадларга айлантирамиз” мавзусида форум ўтказилди.
[gallery-29133]
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, таълим соҳаси вакиллари, битирувчи ёшлар ва ота-оналар иштирок этди. Форум доирасида 40 дан ортиқ касб-ҳунар йўналишлари, инновацион лойиҳалар, бизнес-режалар ҳамда ижодий ишлар намойиш этилди.
Тадбир ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш ва ташаббусларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА