Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига бошлиқ тайинланди
Қувватов Журъатбек Дилшодбекович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Журъатбек Қувватов 1986 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. 2009-2022 йилларда турли тиббиёт ва фармацевтика муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
2018-2022 йилларда “Андижон-фарм эркин иқтисодий зонаси” дирекцияси директори вазифасида ишлаган. Тайинловга қадар Ж. Қувватов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида иш олиб борган.
ЎзА