Андижон санъат фестивали муҳитини акс эттирган кўргазма
Марказий кўргазмалар залида “Транзит: Тошкент – Андижон – Тошкент” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур кўргазма Андижон вилоятининг Бобур шаҳрида ўтказилган Рассомлар фестивалининг мантиқий давоми сифатида ташкил этилди.
Экспозициядан фестиваль доирасида намойиш этилган энг сара тасвирий ва амалий санъат асарлари ўрин олган.
Кўргазманинг асосий мақсади фестиваль муҳитини Тошкент томошабинларига ҳам етказиш, санъат ихлосмандларини мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган ижодкорларнинг ишлари билан яқиндан таништиришдан иборат.
[gallery-29871]
Экспозицияда рассомлар, графиклар, ҳайкалтарошлар ва фотомусаввирларнинг ижод намуналари намойиш этилди.
Тақдим этилган асарлар миллий қадриятлар, тарихий хотира, замонавий ҳаёт ва инсоний кечинмаларни бадиий талқинда акс эттиради.
“Транзит: Тошкент – Андижон – Тошкент” кўргазмаси пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига Андижон санъат фестивали муҳитини яна бир бор ҳис этиш ҳамда фестивалнинг энг яхши асарларини бир масканда томоша қилиш имконини яратади.
Гулноза Бобоева,
Ўктам Ҳайитов (сурат),
ЎзА