Анъанавий "Тошкент ёзи" рейтинг турнири старт олди
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент ёзи” рейтинг турнири старт олди.
Турнирда 130 нафардан ошиқ шахматчи “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда ғолиблик учун дона сурмоқда.
[gallery-3063]
1-турдан сўнг, “А” гуруҳида 34 нафар шахматчи ғолиблик нашидасини сурди. “Б” гуруҳида эса 28 нафар иштирокчи ғалаба қозонди. Энг қизиғи, иккала гуруҳда ҳам биттадан учрашув дуранг натижа билан якун топган.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 16 июль куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА