Анадолу: Туркия Ўрта ер денгизида йирик ҳарбий ўқув машғулотини бошлади
Анталия кўрфази ҳамда Ўрта ер денгизи шарқий қисмида Туркия ҳарбий-денгиз флотининг “TurNas-2026” номли машғулотга старт берилди. Ушбу ўқув тадбири мамлакатнинг учувчисиз денгиз ва ҳарбий тизими имкониятини синовдан ўтказишга қаратилган.
Миллий мудофаа вазирлиги маълум қилишича, тадбирда денгиз флоти аслаҳахонасидаги ҳамда маҳаллий мудофаа корхоналари томонидан ишлаб чиқилган сув усти ва ости, ҳаво ва амфибия учувчисиз платформалари иштирок этяпти. Машқ жараёнига кўп мақсадли десант ва синов-ўқув кемалари, фрегат, корвет, ракета ҳамда қутқарув катерлари, сув ости ва мина тозаловчи кемалар жалб этилган. Бундан ташқари учувчисиз камикадзе катерлари, денгиз қўриқловчи самолётлари, SH-70 вертолётлари, дрон ва соҳил хавфсизлиги хизмати кучлари ҳам бор.
Умумий ҳисобда ўқув машғулотига 18 кема, 11 самолёт, 9 дрон, 7 учувчисиз сув ости қурилмаси ҳамда 9 учувчисиз денгиз транспорт воситаси сафарбар қилинган. Ушбу йирик тадбирда 17 мудофаа компанияси 41 турдаги замонавий тизими билан қатнашмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА