Амалий безак санъати устаси
Андижонлик Муҳаббат Тошматова аждодлардан мерос амалий безак санъати – каштачилик билан шуғулланади.
Андижонлик Муҳаббат Тошматова аждодлардан мерос амалий безак санъати – каштачилик билан шуғулланади.
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Муҳаббат опа яратган палак, сўзана, жойнамоз, паранжи, чопон, чойнак ёпқич каби каштачилик намуналари нафислиги, ранг-баранг нақшли композициялари билан эътиборни тортади. Кашта билан безак бериб тиккан пардаларига айниқса, буюртмачилар талаби юқори.
Каштадўз айни пайтда Регистон мажмуасидаги Миллий ҳунармандчилик устахонасида фаолият юритмоқда. Бу ерда опага издош ўнлаб ёшлар ундан каштачилик сир-асрорларини қунт билан ўрганмоқда.

