“Alphabet” облигацияларига 7 миллиард долларлик буюртма тушди
“Google” бош компанияси “Alphabet” томонидан Гонконг ва Сингапур долларида илк бор чиқарилган облигацияларни сотиб олиш учун инвесторларга 7 миллиард доллардан ортиқ маблағ таклиф қилди.
Компания дастлаб айни мақсадга 3 миллиард доллар жалб қилишни режалаштирган эди. Сармоядорлар қизиқиши эса кутилганидан юқори бўлди. Келадиган маблағ сунъий интеллектни ривожлантириш, янги технология ва зарур инфратузилмани молиялаштиришга йўналтирилади.
Маълумотга кўра, Гонконг пулида чиқарилган облигацияларни харид қилиш учун 4,1 миллиард, Сингапур долларидаги облигациялар учун эса 3,1 миллиардга буюртма тушган. Талаб юқорилиги сабаб, “Alphabet” инвесторларга таклиф этилган фоиз миқдорини ҳам туширди. Яъни компания қарз учун аввал белгиланганидан камроқ фоиз тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, “Alphabet” ўтган ҳафта 6 миллиард евро, август ойида эса 25 миллиард доллар ва 5,5 миллиард Австралия доллари миқдорида ҳам облигация чиқарган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА