Аллергия ҳаёт учун хавфлими?
Аллергологик касалликлар бутун дунёда тарқалиши ҳалокатли равишда кенгайиб бормоқда.
Бу ҳам ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда бир хил кўрсатгични ташкил этади. Бу касалликлар қаторига бронхиал астма, анафилаксия, дори ва овқат аллергияси, аллергик ринит, ҳашаротлар захри аллергияси, Квинке шиши каби хасталикларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Аллергиянинг турлари кўп. Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикованинг қайд этишича, инсон организмига сувараклар, гижжалар тушганда ва чумолилар чаққан пайтларда ҳам аллергик реакциялар кузатилади. Аллергик реакциялар кўпинча сариқ чумолилар чақишидан юзага келади: битта чумоли чаққанда қаварчиқлар ва ангионевротик шиш пайдо бўлади. Улар тез содир бўладиган, секин-аста содир бўладиган ва кечки реакциялар типида ривожланиши мумкин. Бир неча чумолининг бирданига чақиши бронхиал астма хуружи ва ҳатто анафилактик шокни келтириб чиқариши мумкин.
Қон сўрувчи ҳашаротлар (чивинлар, каналар, бургалар) чаққанда киши организмига ҳашарот сўлаги тушади. Унинг таркибида эса заҳарли моддалар билан бир қаторда аллергик реакцияларни келтириб чиқарувчи моддалар ҳам бор. Чивин чақиши натижасида тез содир бўладиган ва секин-аста содир бўладиган реакциялар юз бериши мумкин. Уй пашшалари ҳам Е иммуноглобулини билан боғлиқ аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.
Суваракларга нисбатан аллергик реакциялар кўпинча аллергик дерматозлар, қаварчиқлар, ринитлар, бронхиал астма кўринишида юзага келади. Суварак аллергенлари уй чангида бўлиши ва нафас йўлларининг аллергик касалликлари ривожланишига туртки бўлади. Аллергенларнинг манбаи бу нобуд бўлган сувараклар тана қисмлари ва сўлаги бўлиши ҳам мумкин.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, аллергия енгил кечиши ҳам, ҳаётга хавф соладиган даражада оғир ўтиши ҳам мумкин. Таъкидлаш жоизки, аллергия дарҳол юзага келмайди. Унинг белгилари пайдо бўлишигача 2 йил ўтиши ҳам мумкин.
Aллepгия opгaнизмнинг туpли тaшқи тaъсиpлapгa нисбaтaн юқopи сeзувчaнлиги билaн ифoдaлaнaди. Бундaй хoлaт туpли кўpинишдaги сaлбий oқибaтлapгa oлиб кeлиши мумкин. Aллepгия нaтижaсидa юзaгa кeлaдигaн aнaфилaктик шoк ёки нaфaс eтишмaслиги кaби хaвфли ҳoлaтлap туфaйли инсон ҳaлoк бўлиши мумкин. Aнaфилaктик шoкнинг сaбaблapи бу opгaнизмгa aллepгия сaбaбчисининг киpиши билaн бoғлиқ бўлaди. Aнaфилaктик ҳoлaти жудa тeз pивoжлaнaди вa aллepгeн opгaнизмгa киpгaнидaн биp нeчa дaқиқaдaн бoшлaб биp нeчa сoaт дaвoмидa ўлим ҳoлaтигa oлиб кeлиши мумкин.
Касалликни даволаш тўғри ташхис қўйишдан бошланади. Aллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули иммунотерапия ҳисобланади. Aллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишга эришиш мумкин.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ЖССТ экспертлари хулосасига кўра, ҳар йили дори аллергиясидан 150 минг нафар киши вафот этади. Аллергик хасталиклар учун клиник ёрдам кўрсатиш хизмати деярли мавжуд эмас. Беморлар, диагностика ва даво мақсадида бошқа алтернатив тиббий мутахассисларга мурожаат қилишади. Ҳар бир шифокор аллергиянинг турли кўринишларига дуч келади.
Масалан, дори препаратлари ва озиқ – овқат маҳсулотларини кўтара олмаслик, маиший воситалар ва кимёвий моддаларга, хусусан кийимлар, синтетик матолар, косметика воситалари, гигиена маҳсулотлари, турли тақинчоқлар ва кўпгина бошқа воситаларга ноодатий реакциялар кўрсатиш каби. Афсуски юқоридаги ҳолатларга, уларда учрайдиган саволларга, беморларга адекват ёрдам кўрсатишга шифокорлар тайёр бўлмайди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА