Юртимизда икки буюк шоир ва мутафаккир боболаримиз – Алишер Навоий таваллудининг 584 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан жойларда маънавий-маърифий учрашувлар, ғазалхонлик ва рубоийхонлик кечалари, ижодий танловлар ўтказилмоқда.  

Миллий гвардия бўлинмаларида ҳам ушбу саналарга бағишланган қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Турон ахборот кутубхона марказида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир ҳам Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланди.  

Унда “Темурбеклар мактаби” ва Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчилари, курсантлар ҳамда муддатли ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар ўртасида “Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.  

Танлов иштирокчилари ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси, асарларида улуғланган ғоялар, уларнинг адабиётимиз ривожига қўшган бетакрор ҳиссалари бўйича эгаллаган билимларини қоғозга туширдилар.  

Танлов давомида лицей ўқувчилари томонидан Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асари асосида Бобур ҳаёти ҳақидаги театр томошаси намойиш этилди.  Ғазал ва рубоийлардан парчалар ёд олинди.  

Танлов якунига кўра энг яхши ёзилган иншолар сараланди. Танлов ғолиблари  рағбатлантирилди.  

Шунингдек, Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган тадбирда адабиётшунос олим ва шоирлар томонидан халқимиз маънавий дунёсининг юксалишига улкан ҳисса қўшган икки буюк шахснинг ҳаёти, фаолияти, ижодий мероси ҳусусида маърузалар қилиниб, ғазал ва рубоийлари ифодали ўқиб берилди.  

Кеча сўнгида Миллий гвардия Ашула ва рақс ансамбли хонандалари ижросидаги Навоий ҳамда Бобур боболаримизнинг асарларига басталанган куй ва қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/t_ZkHJ77zWU" title="Alisher Navoiy va Bobur merosi – beqiyos maʼnaviy xazina" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина (+видео)