"Алишер Навоий" драмаси олтин мерос (+видео)
Иззат Султон адабиёт назариётчиси бўлиши билан бирга бадиий ижодда ҳам имкони катта адиб эди. Шу сабаб бўлса керак драма сирларини бу билимдони шоир Уйғун билан бошланган ҳамкорлиги юксак даражасидаги "Алишер Навоий" тарихий драмасини дунёга келиши билан якун топади.
Иззат Султон бир умр ўша ҳамкорлик даврини эслаб, "ўша кезлари Уйғуннинг бу борадаги истеъдоди айни қайнаган, авжига чиққан паллалар эди", — деб, мамнуният билан эсларди. Шу билан бирга "пьеса ўз даврининг асари бўлган, қанча қисташмасин, биз унга қайта қалам урмаймиз" дер, замонасозлик туфайли лат еган мавзу, тарихий тимсолларни эзилиб эътиборда тутган драматург.
"Алишер Навоий" икки ҳамкор муаллифнинггина эмас, академик театр, қолаверса умум ўзбек саҳна санъати, унинг мухлислари бахти ва қувончи, умри боқий мумтоз томошаси бўлиб қолди.
Бугунги лавҳамизда ушбу драмадан парчани Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрнинг директор ўринбосари Хайрулла Инағомов ижросида томоша қилишингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/6pKeGuXitwI?si=Nx25G2RmPtS1OMmt" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА