Али Ҳамроев : одамлар онгидан ҳадик йўқолди
Али Ҳамроев ўзбек кино санъатининг афсоналаридан саналади. Гарчи Россияда ижод қилса-да, Али Эргашевичнинг қалби мудом Ўзбекистон билан бирга экани унинг ижодида яққол сезилади.
–- Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кино санъатига кўрсатилаётган эътибор Тошкент халқаро кинофестивалининг қайта тикланганида кўзга ташланади. Барча кўриб турибди, ушбу фестиваль жуда байрамона руҳда ўтмоқда. Айниқса, ёшларнинг қизиқиши катта экани аён бўлмоқда.
Умуман олганда, Ўзбекистон диёридаги кейинги тўрт-беш йиллардаги ўзгаришлар аэропортдаёқ кўзга ташланади. Эркин фикр устуворлиги одамларнинг юз-кўзида зоҳир.Улар онгидан ҳадик, хавотир йўқолди. Бу жиҳатлар барча жабҳалар равнақига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатишига ишонаман.
ЎзА мухбири Назокат Усмонова ёзиб олди.