Актриса Шафоат Раҳматуллаева вафот этди
“Ўзбекистон халқ артисти” театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шафоат Раҳматуллаева кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофильмларда турли ролларни ҳам ижро этган.
У ўзининг ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олган.
“Шафоат Раҳматуллаева театр ва кино санъатини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди”, — дейилади хабарда.
ЎзА