“Акмал” хўжалиги далаларида иш қизғин
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Акмал” фермер хўжалиги пахта ва ғалла етиштириш билан бирга, 100 бошдан зиёд зотдор қорамол парваришламоқда.
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Акмал” фермер хўжалиги пахта ва ғалла етиштириш билан бирга, 100 бошдан зиёд зотдор қорамол парваришламоқда.Шу кунларда хўжалик аъзолари 51 гектар майдонда етиштирилган ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиб олишга киришган. Шунингдек, 28 гектар майдонда парваришланаётган ғўза қатор ораларини культивациялаш, бегона ўтлардан тозалаш, зараркунанда ҳашоротларга қарши курашиш, суғориш ишларини ўз вақтида бажаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хўжалик аъзолари пахта майдонининг ҳар гектаридан 40 центнердан ҳосил кўтаришни мақсад қилган.