Аҳоли газ билан узлуксиз таъминланмоқда
“Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали “Риштонтумангаз” бўлими ишчи ходимлари табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланувчи 49 минг 616 нафар истеъмолчига хизмат кўрсатади.
– Ўтган йили эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига режадаги 500 дона ўрнига 620 дона газ баллони етказиб бердик, - дейди “Риштонтумангаз” бўлими суюлтирилган газ хизмати бўлими бошлиғи Дилмурод Ҳожиаҳмедов. – Жорий 2021 йилда эса аҳоли хонадонларига 7634 тонна суюлтирилган газ ҳамда 600 дона маиший газ баллон етказиб бериш режалаштирилган.
[gallery-704]
Айни кунларда соҳа ходимлари “Оқтомир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб, ўрнатиб бериш ишларини амалга оширмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА