Агробанк “Basalt wool” корхонасига молиявий кўмак бермоқда
Кейинги йилларда мазкур банк илмий-инновацион ютуқлардан фойдаланиб истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этмоқда.
Шундай лойиҳалардан бири Жиззах вилоятининг Фориш туманида фаолият юритаётган “Basalt wool” корхонасида амалиётга жорий этилмоқда.

Агробанк бу корхонага 41 миллион евро миқдорида кредит йўналтирган эди. Албатта, ана шу маблағга яраша ишлар амалга оширилганини пресс-тур иштирокчилари алоҳида эътироф этишди. Айни вақтда корхона базальт тошидан йилига 32 минг тонна минерал плиталар ишлаб чиқармоқда.
Мутахассисларнинг маълум қилишича, ўтда ёнмас, сувда чўкмас минерал плита асосан қурилиш ишларида фойдаланилади. Шунингдек, корхона ишга тушгач, ҳудуддаги 95 нафар ишсиз аҳоли вакиллари ўз иш жойига эга бўлди.
Энг қизиғи, минерал плиталар ишлаб чиқаришдан чиққан чиқиндилар чўян ҳисобланар экан. Бундан ҳам оилалар учун керак бўладиган қозон ишлаб чиқарилса, яхшигина фойда олиш мумкин.

Қайд этиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда кичик тадбиркорлик билан бир қаторда, йирик ишлаб чиқариш корхоналари жадаллик билан ривожланиб янги қувватлари ишга туширилмоқда.
Агробанк замонавий тарзда иш юритаётган “Basalt wool” корхонаси фаолияти билан ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида ушбу корхонага уюштирилган пресс-турда журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Сайёра Шоева, ЎзА