АГМК бир кун бўлса ҳам пешқадамликка кўтарилди
Пандемия туфайли икки бор тўхтатилган чемпионат ўйин бу гал энди марказлашган ҳолда Тошкент шаҳар ва вилоятининг марказий стадионларида давом эттирилди.
Мамлакат миллий чемпионати Суперлигасида 10-тур ўйинлари старт олди. Пандемия туфайли икки бор тўхтатилган чемпионат ўйин бу гал энди марказлашган ҳолда Тошкент шаҳар ва вилоятининг марказий стадионларида давом эттирилди.
10-тур доирасидаги дастлабки кунда учта учрашув ўтказилди ва учаласида ҳам рамзий маънода мезбон саналган жамоалар зафар қучишди.
Шуни таъкидлаш жоизки, бетараф ўтказилаётган ўйинларга мезбонлик қилувчи стадионлар, гарчи маҳаллий жамоалари тўп сурмаётган бўлсада, ўйин учун барча зарурий-ташкилий масалаларни бекаму-кўст бажармоқдалар.
«Насаф» «Сўғдиёна» жамоасини Бекобод шаҳридаги Марказий «Металлург» стадионида қабул қилди. Учрашувнинг бошидаёқ қаршиликларнинг бу учрашувда устунлик қилишлари сезилиб қолди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари то пенальтидан гол ургунга қадар ҳам рақибларининг «кўзини очиришга йўл қўймади». Аввалига рақибларнинг жарима майдони ичкарисида йўл қўйилган қўпол хатодан сўнг белгиланган пенальтини Ислом Кенжабоев аниқ бажариб ҳисобни очди. Иккинчи голга ҳам кўп вақт керак бўлмади. Тиниб-тинчимас Бобир Абдухолиқов икки-уч ҳимоячи қуршовида қолиб бўлса ҳам дарвоза тўрини нишонга ола билди. Учинчи гол ўйиннинг асосий вақти тугаб, қўшиб берилган қўшимча вақтда амалга оширилди. Бунда Хусайин Норчаев фаоллик кўрсатди. Қаршиликлар бу ғалабаси билан турнир жадвали пешқадамлигига кўтарилди.
«Бунёдкор» ва «Металлург» учрашувининг ҳақиқатдан ҳам қизиқарли кечиши олдиндан сезилганди. Шундай бўлди ҳам. Нурилло Тўхтасинов иккинчи бўлим бошида, олти дақиқа ичида рақиблар дарвозасини икки бор нишонга олишга муваффақ бўлди.
АГМК – «Локомотив» ўйини телетомошабинлар ҳавасини қозонган бўлса не ажаб. Ўйинда ҳисобни очиш «Локомотив» «чекига» туши. Марат Бикмаев биринчи бўлим охирларида гол уриб, жамоадошларини хурсанд этган бўлса, бу хурсандчилик ўйин охиригача давом этмади. Аввалига, иккинчи бўлим бошида Ёван Жокич орадаги фарқни тенглаштирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ва қўшиб берилган вақтда Зафар Полвонов ҳамда Жасур Умаровлар жамоадошлари жонига оро кирди. Шу кўйи АГМК ғалаба қозонди ва айни пайтга турнир жадвалида карвонбошилик қиляпти. Кўрамиз, «Пахтакор» анъанасига содиқ қолиб ўз ўрнини тортиб ола биладими ёки йўқми?!
Сoca-Cola Суперлига. 10-тур
НАСАФ — СЎҒДИЁНА - 3:0. Бекобод.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Санжар Назаров
Голлар: Ислом Кенжабоев (15-пен.), Бобир Абдихолиқов (36), Ҳусайин Норчаев (90+1)
«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев (Ҳусниддин Алиқулов, 75), Дилшод Саитов (Жўрабек Маннонов, 75), Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев (Дилшод Раҳматуллаев, 70), Акмал Мозговой (Ҳусаин Норчаев, 70), Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров (Муҳриддин Зоиров, 87), Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов (Шавкат Муллажонов, 46), Элёр Орифов, Санжар Рашидов (Даниел Насриддинов, 66), Жамшид Болтабоев, Шоҳруз Норхонов (Баҳодир Насимов, 66), Жасур Ҳасанов, Санъат Шихов, Саҳоб Рашидов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), Шаҳбоз Жўрабеков (Аюбхон Нўмонов, 39), Марко Колакович.
Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (60), Ғолиб Ғайбуллаев (71) – Санжар Рашидов (38), Даниел Насриддинов (80)
Назоратчи - Олег Дачев
Комиссар - Ойбек Юнусов
БУНЁДКОР – МEТАЛЛУРГ - 2:0. Олмалиқ.
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шодмонов, Султонмурод Улфатов, Тўрабек Суюнов
Голлар: Нурилло Тўхтасинов (53, 59)
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдулжалилов, Ислом Қобилов, Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, Анвар Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Сухроб Иззатов, 90+3), Абдулла Абдуллаев (Фарруҳ Икромов, 23), Асаджон Азимжонов, Валерий Акопов (Миржаҳон Мираҳмадов, 69), Шаҳбоз Эркинов (Селим Нурмуродов, 69)
«Металлург»: .Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов, Дониёр Нарзуллаев (Тўлқин Эргашев, 77), Саламат Қуттибоев, Шаҳзод Убайдуллаев (Муродбек Бобожонов, 83), Худойшукур Сатторов (Одилжон Абдумажидов, 46), Камолиддин Тожиев, Абдураҳмон Абдулҳақов (Аброр Тошқўзиев, 46), Ихтиёр Тошпўлатов, Станислав Андреев, Даврон Анваров (Зоҳир Абдуллаев, 65)
Огоҳлантиришлар: Одилбек Абдумажидов (52), Зоҳид Абдуллаев (90+4, иккаласи ҳам «Бунёдкор»дан)
Назоратчи - Марат Исмоилов
Комиссар - Шоҳруҳ Саид
АГМК – ЛОКОМОТИВ - 3:1. Тошкент.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Фарруҳ Янсупов
Голлар: Ёван Жокич (47), Зафар Полвонов (88), Жасур Умаров (90+2) - Марат Бикмаев (36)
АГМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, (Мирғиёс Сулаймонов 83), Сардор Раҳмонов, Миржамол Қосимов (Шаҳзод Нурматов 83), Дилшод Жўраев, Ҳожимат Эркинов, Зафар Полвонов, Баҳром Абдураҳимов (Санжар Турсунов 46, Жасур Умаров, 90), Ёван Жокич Сайдулло Раҳматов, Арслонмират Аманов (Мурод Тошматов 74).
«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Кахи Махарадзе, Вадим Афонин (Иброҳим Ғанихонов, 74), Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Авазбек Ўлмасалиев (Асадбек Эргашев, 90+2), Жавоҳир Алижонов (Даврон Умиров, 59), Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев, Диёр Туропов, Фарруҳ Иброҳимов.
Огоҳлантириш: Миржамол Қосимов (66) – Диёр Туропов (90+3)
Назоратчи - Ноил Лутфуллин
Комиссар - Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов