Агарда чиптани қайтариб бермоқчи бўлсангиз...
Аввал хабар берилгани каби, бир қанча юртдошларимизга темир йўл чипталарининг пуллари қайтариб берилди.
Аввал хабар берилгани каби, бир қанча юртдошларимизга темир йўл чипталарининг пуллари қайтариб берилди.
Бироқ халқаро ва юртимизнинг ички йўналишидаги темир йўл чипталарининг қайтарилиши билан боғлиқ қатор чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамай мазкур масала долзарблигича қолмоқда.
Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари“ ахборот-таҳлилий медиа марказидан маълум қилишларича, карантин даври якунланганидан сўнг ҳаракати вақтинча тўхтаган йўловчи поездларига олинган ва фойдаланилмай қолган барча чипталарнинг пул маблағларини (белгиланган тартибда ва тўлиқ ҳажмда, фоизлари ушланмаган ҳолда) темирйўл чиптахоналарида қайтарилади ёки чиптани бошқа санага қайта расмийлаштириш мумкин бўлади.
Агарда сизда саволлар бўлса + 998712999450 (белгиланган ҳисобот бланкларида сотиб олинган чипталар бўйича), +998999819383 (сотиб олинган электрон чипталар масаласида) боғланиб жавоб олишингиз мумкин.
Бундан ташқари, uzjeldorpass@mail.ru электрон почта орқали ҳам мурожаат этишингиз мумкин.
Агарда сизга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат юзага келган ҳолларда сиздан “Ўзтемирйўлйўловчи“ АЖнинг +998712999450 ишонч телефони орқали хабар беришингиз сўралади.