“Афсоналар водийси”да иш қизғин
Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғида бунёдкорлик ишлари режага мувофиқ давом эттирилмоқда.
Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғида бунёдкорлик ишлари режага мувофиқ давом эттирилмоқда.
Марказий Осиёда ягона бўлажак мазкур боғда карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда 26 та объектда бунёдкорлик ишлари давом эттирилаётир.
Боғ таркибидаги амфитеатрда томошабинлар учун ўринлар сони икки баробар кўпайтирилмоқда. Дастлаб 1 минг 200 ўринга мўлжалланган ушбу мажмуада аҳолининг нуфузи, вилоят сайёҳлик салоҳиятининг ўсиб бораётгани ва аввалги оммавий маданий тадбирлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда яна 1 минг 300 ўринга ошириб, жами 2 минг 500 томошабин маданий ҳордиқ чиқариши учун имконият яратилмоқда.
Вилоят ҳокими Х.Бозоровнинг боғ мутасаддилари билан мулоқот чоғида ҳудудда дуб, каштан каби манзарали, салқин берувчи дарахтларни кўпайтириш, боғнинг юқори қисмидаги адирликларни ўзлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уларнинг сатҳини бир хил кўринишга келтириш масалалари бўйича вазифалар белгилаб олинди.