Афғонистонда паспорт бериш бошланди
Бу ҳақда Tolo News телеканали маълум қилмоқда.
Бундан аввал толиблар паспорт бошқармасининг барча ходимларидан ишга қайтиш сўралгани ҳақда маълум қилинган эди.
Телеканал тарқатган хабарга кўра, камида 25 мингта ҳужжат эгаларини кутмоқда. Паспорт бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинчалик бажариб турган Алим Ҳаққонийнинг баёнот беришича, паспорт бериш хизмати мамлакатнинг бошқап вилоятларида ҳам бошланган.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги вакили Қори Саид Хостининг таъкидлашича, ҳозирда янги паспортлар аввалги ҳукумат давридагидек Афғонистон Ислом Республикаси белгиси билан берилмоқда.
Бундан аввал АҚШ учун ишлаётган афғонистонликлар РИА Новостига мамлакатдан чиқиб кетиш учун ойлаб ҳужжат ололмаётганини маълум қилган эди.