Афғонистонда диний мактабда портлаш содир этилди
Хост вилоятида диний мактабда содир этилган портлаш оқибатида қурбонлар сони етти кишига етган, 15 дан зиёд киши жароҳат олган, деб маълум қилди хавфсизлик органи вакиллари РИА Новостига.
Бундан аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва 17 киши жароҳат олгани ҳақида айтилган эди.
Афғонистоннинг вақтли ҳукумати ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, диний мактабда қўл гранатаси портлатилган.
Бундан бир неча кун аввал Кобулдаги Идгоҳ масжидида ҳам портлаш уюштирилган эди. Толибон ҳаракатининг берган маълумотига кўра, ушбу террорчилик 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган, яна 32 киши жароҳат олган.
Афғонистон вақтли ҳукуматининг ички ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, ўшанда портлашдан кейин уч киши қўлга олинган.
Портлаш учун жавобгарликни Ислом давлати гуруҳи террорчилари ўз зиммасига олган.