Афғонистон Россиядан нефть сотиб олмоқчи
Афғонистон Россиядан 5 минг тонна нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Афғонистон савдо-саноат палатасига таяниб, “РИА Новости” хабар берди. Қолаверса, Кобул Россия билан 2 миллион тонна буғдой импорти бўйича музокаралар олиб бормоқчи.
Аввалроқ Афғонистоннинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Жамол Носир Гарвал афғон ҳукумати Россия билан молия ҳамда бизнес соҳаларида ҳамкорлик қилишга қатъий қарор қилгани, бироқ Кобул учун нефть ва газ харидлари устуворлигича қолаётганини айтган эди.
Жамол Носир Гарвал таъкидлаганидек, Россиядан нефть ва газ сотиб олиш бўйича шартномалар тузиш режалаштирилган.
Улуғбек Маҳмирзаев, ЎзА