Адолатли фуқаролик жамияти қуриш – бош мақсад
“Адолат” СДПдан Президентликка кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудованинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Малоҳат Мусаева Андижон туманида сайловчилар билан учрашди. Иштирокчилар номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирилди.
Таъкидланганидек, номзод сайловолди дастурида жамиятимиз ҳаёти билан боғлиқ тўққизта йўналишдан иборат долзарб вазифалар белгиланган. Партиянинг бош мақсади – ҳуқуқий давлат барпо этиш, адолатли фуқаролик жамиятини қуриш эканлигидан келиб чиқиб, айни шу йўналишга алоҳида эътибор қаратилган.
- Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш билан боғлиқ вазифалар жамоатчиликда қизиқиш уйғотмоқда, - дейди халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати Зарифа Ёқубова. - Чиндан ҳам ёлланма ва мавсумий ишчиларга кенг шароитлар яратиш, уларнинг меҳнати қадрланиши ва муҳофаза қилиниши, меҳнатига яраша ҳақ олиши, меҳнат стажига қўшилиши жуда ўринли. Бу уларни келажакда муносиб пенсия олишига замин бўлади.
[gallery-12311]
Тадбирда сўз олганлар сайловолди дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди. Шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида ҳар бир фуқаро ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА