“Адолат” социал демократик партиясининг муҳим лойиҳаларидан бири бўлган “Адолат қабулхонаси”да партия раҳбарлари ва депутатлар аҳоли мурожаатларини эшитиб, муаммоларга ечим топмоқда.
Жумладан, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига 54-Ургут сайлов округидан сайланган депутат Нилуфар Жаъфарова "Адолат қабулхонаси"да ўз сайловчиларни қабул қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Туманнинг Навбоғ маҳалласида яшовчи Ж.Нозимов отасини даволатиш учун вилоят кардиология шифохонасига йўлланма олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Камангарон маҳалласидан келган Б.Ғуломов эса уйини таъмирлаш учун депутатдан амалий ёрдам беришини сўради.
Нилуфар Жаъфарова ҳар бир мурожаат бўйича мутасадди идоралар ва масъулларга депутатлик сўрови билан чиқиб, масалаларга ечим топишга кўмаклашишини билдирди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири